А A

YANGILIKLAR

15:08 | 26 January 2017

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида

     Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Буюк Йўлбошчимиз ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва […]

Batafsil

7:56 | 25 January 2017

Ислом Каримов Хотираси куни белгиланди

2 сентябрь Ўзбекистонда Биринчи Президент Хотираси куни сифатида белгиланди. 2 сентябрь, Ислом Каримов вафот этган кун, Ўзбекистонда Биринчи Президент Хотираси куни сифатида белгиланди. 30 январь куни эса мамлакатда Ислом Каримовнинг туғилган куни сифатида кенг нишонланади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорида ўз ифодасини […]

Batafsil

7:30 | 25 January 2017

Тошкент ва Кобул савдо-иқтисодий «Йўл харитаси”ни имзолади

Ўзбекистон ва Афғонистон савдо айланмасини оширишни кўзда тутувчи савдо-иқтисодий «Йўл харитаси”ни имзолади. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Президенти ва бошқа расмий шахслар билан учрашди. БУ ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди. Президент Муҳаммад Ашраф Ғани қабулида икки томонлама ҳамкорликни турли йўналишларда ривожлантириш, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама этилди. Ўзбекистон ва Афғонистон раҳбарларининг сиёсий […]

Batafsil

12:00 | 21 January 2017

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Фото: uza.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20 январь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА миллий ахборот агентлиги хабар қилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон […]

Batafsil

12:20 | 20 January 2017

Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистонда паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бу айни пайтда муҳокама қилинаётган Президентнинг мамлакатни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳасида белгилаб қўйилган. Тахминларга кўра, тегишли органлар бу масала бўйича таклифларни жорий йилнинг учинчи чорагида тайёрлашади. Лойиҳада ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома […]

Batafsil