- "Beshariq" paxta tozalash korhonasi - https://beshariqpaxta.uz -

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди

Posted By admin On 30.01.2018 @ 14:33 In News,YANGILIKLAR VA E'LONLAR,YANGILIKLAR VA E'LONLAR,Новости | No Comments

[1]

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қарши туманидаги “Бахт” кўп тармоқли фермер хўжалигига ташриф буюрди.

Мазкур фермер хўжалиги чорвачилик, паррандачилик, туячилик, йилқичилик, қуёнчиликка ихтисослашган.  4 гектарда интенсив боғ, 1 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбари фермер хўжалигида қўшимча тармоқларни ишга тушириш ҳисобига янги иш ўринларини янада кўпайтириш бўйича тавсиялар берди.

Шу ерда вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, аччиқ қалампир, коврак плантациялари ташкил этиш, чорвачилик, куркачилик мажмуалари, пистазор ва ёнғоқзорлар барпо этиш, ўрмон хўжаликларида интенсив усулда кўчат етиштириш, сутни қайта ишлаш, асаларичилик лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президентимиз лимончиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.

Лимончилик нафақат Қашқадарё воҳаси, балки мамлакатимиз учун энг сердаромад соҳалардан. Бу тармоқни ривожлантириш иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, қўшимча даромад манбаини яратишга хизмат қилади. Шу боис мазкур истиқболли йўналишни қўллаб-қувватлаш, Қашқадарё мисолида лимончилик уюшмасини ташкил этиш лозим, деди Шавкат Мирзиёев.

Қашқадарё вилоятида  тери хомашёсини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал кластерини барпо этиш, аҳолини тухум ва парранда гўшти билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Президентимиз барча лойиҳаларни такомиллаштириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

 

president.uz


Article printed from "Beshariq" paxta tozalash korhonasi: https://beshariqpaxta.uz

URL to article: https://beshariqpaxta.uz/prezident-shavkat-mirziyoev-%d2%9aash%d2%9badaryo-viloyatida-%d2%9bishlo%d2%9b-x%d1%9ezhaligi-tarmo%d2%9blarini-rivozhlantirish-loji%d2%b3alari-bilan-tanishdi/

URLs in this post:

[1] Image: https://uzpaxta.uz/uploads/news/6f74cf3793232f1fc0ac032469499f70.jpg

Copyright © 2015 Markazlashgan Respublika Ta'minot Bazasi AJ. All rights reserved.