А A

17:58 | 2 February 2023

“Бешариқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Print Print

“Бешариқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил “24” феврал куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11:00 да Фарғона вилояти, Бешарик туманида жойлашган “Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 10:00 да бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.beshriqpaxta.uz

 

  1. Санок комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркиби.

      2.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
    10 декабрдаги 747-сонли “Пахта-тўқимачилик Кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Бешариқ пахта тозалаш” АЖ ҳамда жамиятга қарашли “Рапқон”, “Яккатут”, “Бешариқ” пахта тайёрлов масканларининг бино-иншоотлари ва асосий воситаларини “LUX YAN TEХ” МЧЖ га, баҳоланган қийматда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли орқали сотиш масаласи.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 02 феврал  ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2023 йил 20 феврал ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Фаргона вилояти, Бешариқ тумани, Бешариқ кўчаси 7-уй

тел.: (+998 99) 994-78-29.