- "Beshariq" paxta tozalash korhonasi - https://beshariqpaxta.uz -

Ислом Каримов Хотираси куни белгиланди

Posted By admin On 25.01.2017 @ 07:56 In News,YANGILIKLAR VA E'LONLAR,YANGILIKLAR VA E'LONLAR,Новости | No Comments

2 сентябрь Ўзбекистонда Биринчи Президент Хотираси куни сифатида белгиланди.

2 сентябрь, Ислом Каримов вафот этган кун, Ўзбекистонда Биринчи Президент Хотираси куни сифатида белгиланди. 30 январь куни эса мамлакатда Ислом Каримовнинг туғилган куни сифатида кенг нишонланади.

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорида ўз ифодасини топди.

Қарор «халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида» қабул қилинди, дейилади ҳужжатда.


Article printed from "Beshariq" paxta tozalash korhonasi: https://beshariqpaxta.uz

URL to article: https://beshariqpaxta.uz/islom-karimov-xotirasi-kuni-belgilandi/

Copyright © 2015 Markazlashgan Respublika Ta'minot Bazasi AJ. All rights reserved.