- "Beshariq" paxta tozalash korhonasi - https://beshariqpaxta.uz -

Oracle​ вакиллари ташриф буюришди

Posted By admin On 10.12.2017 @ 10:02 In YANGILIKLAR VA E'LONLAR | No Comments

7 декабрда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Oracle​ компаниясининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Олег Жуков билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашув муқаддимасида меҳмонларга мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга қаратилган эътибор, жумладан дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга берилган имтиёзлар хусусида маълумот берилди.

Иккитомонлама яқин алоқаларни ўрнатиш, хусусан «Oracle​ Academy» таълимий дастури ёрдамида Ўзбекистонда юқори малакали IT-мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш, ҳамкорликда дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш, «булутли» технологияларни жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учрашувнинг диққат-марказида бўлди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги [1]


Article printed from "Beshariq" paxta tozalash korhonasi: https://beshariqpaxta.uz

URL to article: https://beshariqpaxta.uz/oracle%e2%80%8b-vakillari-tashrif-buyurishdi/

URLs in this post:

[1] Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги: http://mitc.uz/uz/

Copyright © 2015 Markazlashgan Respublika Ta'minot Bazasi AJ. All rights reserved.