10:05 | 5 February 2018
Ўзбекистонда 4,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилди
Ўзбекистонда 5 февраль куни 4,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сейсмопрогнозтик республика мониторинг маркази мутахассислари KUN.UZ’га маълум қилишди.
Уларнинг сўзларига кўра, зилзила Тошкент вақти билан соат 6:56да қайд этилган. Ер силкиниши ўчоғи ўн километрлик ер тубида жойлашган бўлиб, Тошкент шаҳридан 70 километр шимоли-шарқда юз берган. Зилзиланинг сезиларлилик даражаси билинмаган./
Ўз навбатида, Қозоғистон сейсмология тажрибавий-услубий экспедицияси хабарига кўра, 5 февраль куни 4,7 магнитудали зилзила юз берган.
Қозоғистон сейсмик станциялари тармоғи томонидан маҳаллий вақт билан соат 7:56да (Тошкент вақти билан 6:56) Олмаотадан 576 километр масофада, Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилган.