А A

23:04 | 16 January 2023

“Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Print Print

“Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2019 йил “28” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11 00да Бешарик туманиБешарик кўчаси 7-уйда жойлашган “Бешарик пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 10 00рўйхатга олиш бошланади.

Жамиятнинг электрон манзили: info@beshariqpaxta.uz тел: 73-612-10- 43

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

1.Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3.Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.

4.Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.

5.Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

6.Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2018 йиллик ҳисоботини ва 2019 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

8.Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

9.Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

10.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

12.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

13. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

14.Жамиятнингэълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

15. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги“Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.

17.Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

18. Жамиятда 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

19.Жамият томонидан“Барака пахта текс” МЧЖга киритилган таъсис улушларинимаъқуллаш.

20. Жамият томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.

21. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.

22. Жамият хисобидаги фойдаланилмаётган мол-мулкларни,шу жумладан бино иншоатларни тасарруф этиш билан боглик карорларни кабул килиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил ____ июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2019 йил ____ июньҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бешариқ пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

Бешариқ тумани Бешариқ кўчаси, 7-уй, электрон почта: , тел.:73-612-10- 43

07.06.2019