А A

11:23 | 2 June 2023

“Бешариқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Акциядорлари диққатига!

Print Print

“Бешариқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил “22” июн куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 14.00 да Фарғона вилояти, Бешарик туманида жойлашган “Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 13. 00 да бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.beshariqpaxta.uz

 

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

 

  1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2022 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
  4. Жамият ташқи аудиторининг 2022 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
  5. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  6. 6.Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  7. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  8. 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  9. Жамиятнинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  10. 10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият ижро органи ходимларининг штатлар жадвалини тасдиқлаш.

     12,  Жамият омборида мавжуд бўлган материалларни қайтадан бахолатиш.

  1. Муддати ўтган дебитор ва кридитор карздорликларни хисобдан чиқариш.
  2. Эскирган ва яроксиз холга келган товар моддий бойликларни хисобдан чиқариш.
  3. Янги тахрирдаги жамият уставини тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 31 май  ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2023 йил 16 июн ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Фаргона вилояти, Бешариқ тумани, Бешариқ кўчаси 7-уй

тел.:(+998 99) 994-78-29.