А A

12:27 | 8 May 2024

“Бешариқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Print Print

“Бешариқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил “ 29” май куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 15.00 да Фарғона вилояти, Бешарик туманида жойлашган “Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 14.00 да бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.beshriqpaxta.uz

 

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

 

  1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  2. Жамиятнинг 2023 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
  4. Жамият ташқи аудиторининг 2023 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
  5. Жамият Кузатув кенгашининг 2023 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  6. 6.Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  7. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  8. 2024 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг паст миқдорини белгилаш.
  9. Жамиятнинг 2024 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

      10.Жамиятда 2023 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш

 

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2024 йил 07 май  ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2023 йил 23 май ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Фаргона вилояти, Бешариқ тумани, Бешариқ кўчаси 7-уй

тел.:(+998 99) 994-78-29.