10:16 | 28 July 2017
Мўл ҳосил тадориги
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Ғиждон ариқ сой бўйи” фермер хўжалиги 20 гектарда ғўзанинг “Султон” навини парваришламоқда.
Хўжалик аъзолари барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли амалга оширмоқда.
–Мутахассислар тавсиясига кўра, шу кунгача ғўзани 3 марта озиқлантирдик, – дейди хўжалик раҳбари Исмоилжон Йўлдошев. – Қатор ораларига уч марта ишлов берилди. “Шарбат” усули асосида ғўза сувга тўйинтирилди. Зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш ишлари ўз вақтида олиб борилмоқда. Ҳозир ҳар бир ғўза тупида 7-8 донадан бўлиқ кўсак, 30 тагача шона бор. Бу баракали ҳосилдан дарак.
Манбаа: ЎзА (http://uza.uz/oz/business/m-l-osil-tadorigi-28-07-2017)