А A

8:37 | 4 March 2017

Ўзбекистонда 42 та янги ГЭС қурилади

Print Print

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017-2021 йиллар учун Гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Бу ҳақида Президентнинг матбуот хизматида хабар берилди.

   Фармонда республикадаги гидроэнергетика соҳасининг ривожидаги устувор йўналишлар белгилаб берилди, хусусан:

– экологик соф қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг қўллаш ҳисобига электроэнергия соҳасида янги ишлаб чиқариш қувватларини изчил яратиш ва мавжудларини модернизация қилиш;

– йирик, ўрта, кичик ва микро-гидроэлектр станцияларини лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ҳамда ҳар томонлама асосли илмий-техник қарорларни жорий қилиш ҳамда шу асосда республикадаги энергетика баланси тузилмасидаги гидроэнергетик қувватлар улушини ошириш;

– республика сув салоҳиятини асраб-авайлашни рағбатлантиришни таъминлаш, гидротехник иншоотларни қуриш давомида мавжуд флора ва фаунани сақлаб қолиш, шунингдек сув ресурсларини самарали бошқариш;

– трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича мажбуриятлар ва ратификацияланган халқаро келишувларга риоя қилиш.

Шунингдек, 2017-2021 йилларда Гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида 42 янги ГЭС қуриш ва 32 мавжуд ГЭСни модернизация қилинади.