А A

12:18 | 19 January 2017

Ўзбекистонликлар Олмаотадаги халқаро олимпиада совриндори бўлди

Print Print

Ўзбекистон вакиллари математика, информатика ва физика бўйича Халқаро Жаутиков олимпиадаси совриндор бўлди.

12−18 январь кунлари Олмаотада (Қозоғистон) математика, информатика ва физика бўйича XIII Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда 18 мамлакатдан 182 нафар мактаб ўқувчиси, жумладан, Ўзбекистондан 7 вакил иштирок этди, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги «Газета.uz”га.

Математика мусобақалари якунлари бўйича Бухоро давлат университети қошидаги 3-академик лицей вакили Абдумалик Абдуқаюмов 42 балдан 20 балл тўплаган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.

Худди шу лицей ўқувчиси Сирожиддин физика бўйича олимпиада бронза медалини қўлга киритди. Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси Темурбек Хўжақулов эса информатика бўйича мусобақа бронза медали совриндори бўлди.