А A

23:11 | 16 January 2023

“Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Print Print

“Бешариқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил “29” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1500 да Фарғона вилояти, бешарик тумани Бешарик кўчаси, 7-уйда жойлашган “Бешариқ пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1400 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.beshariqpaxta.uz

КУНТАРТИБИДАГИМАСАЛАЛАР:

1.Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3.Жамият ижроия органи раҳбарининг 2021 йилдаги фаолияти ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.

4.Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.

5.Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

6.Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.

7.Жамиятнинг 2021 йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

8.Жамиятнинг 2022йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

9.Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

10.Жамиятнинг ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдаси ва 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

12. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига хақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.

13. Жамият ташкилий тузилмасини тасдиклаш.

14.2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

15. Жамиятнинг янги тахрирда уставини ва ички низомларини тасдиқлаш.

16. Конунчиликда белгиланган даъво муддати утган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан двидентлардан) карздорликларини хисобдан чикаришни куриб чикиш хамда бухгалтерия хужжатларига тегишли узгартириш киритиш.

17.Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

18.Жамиятда 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
10 декабрдаги 747-сонли “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Бешарик пахта тозалаш”АЖ ва жамиятга қарашли “Рапкон”, ”Яккатут” хамда “Бешарик” пахта қабул қилиш маскаларининг бино-иншоотлари ва асосий воситаларини “LUX YAN TEX” МЧЖпахта-тўқимачилик кластер ташкилотига баҳоланган қийматда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли орқали сотиш.

20.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
10 декабрдаги 747-сонли “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосанЖамиятга қарашли Дангара туманида жойлашган ”Найманча”, “Окжар”, “Мулкобод” хамда “Пахтакор” пахта қабул қилиш масканларининг бино-иншоотлари ва асосий воситаларини“MUSAVVAR TEX” МЧЖ ҚКпахта-тўқимачилик кластер ташкилотига баҳоланган қийматда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли орқали сотиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 07 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2022 йил 23 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бешариқ пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

  • Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
    Фарғона вилояти, Бешариқ тумани кўчаси, 7-уй
    , электрон почта: beshariqptz@inbox.uz, тел.:(99)9947829.

08.06.2022