А A

YANGILIKLAR

12:00 | 21 January 2017

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Фото: uza.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20 январь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА миллий ахборот агентлиги хабар қилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон […]

Batafsil

12:20 | 20 January 2017

Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистонда паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бу айни пайтда муҳокама қилинаётган Президентнинг мамлакатни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳасида белгилаб қўйилган. Тахминларга кўра, тегишли органлар бу масала бўйича таклифларни жорий йилнинг учинчи чорагида тайёрлашади. Лойиҳада ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома […]

Batafsil

12:25 | 19 January 2017

Президент Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга амалий ташриф билан келган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилди, деб хабар берди UzReport. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари тўғрисида фикр алмашилиб, шерикчилик муносабатларининг етакчи йўналишларини кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама […]

Batafsil

12:18 | 19 January 2017

Ўзбекистонликлар Олмаотадаги халқаро олимпиада совриндори бўлди

Ўзбекистон вакиллари математика, информатика ва физика бўйича Халқаро Жаутиков олимпиадаси совриндор бўлди. 12−18 январь кунлари Олмаотада (Қозоғистон) математика, информатика ва физика бўйича XIII Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда 18 мамлакатдан 182 нафар мактаб ўқувчиси, жумладан, Ўзбекистондан 7 вакил иштирок этди, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги «Газета.uz”га. Математика мусобақалари якунлари бўйича Бухоро давлат университети қошидаги 3-академик […]

Batafsil

12:30 | 17 January 2017

Ўзбекистонда Аэронавтика федерацияси ташкил этилди

Ўзбекистонда тез орада ҳаво шарида парвозларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Жорий йил сўнгига қадар Ўзбекистонда ҳаво шарида осмонга кўтарилиш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирча Чимён тизмасида «фаол дам олиш ҳудуди”ни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Кейинчалик эса бутун мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш имконияти пайдо бўлади. Январь ойи аввалида Адлия вазирлиги Аэронавтика федерацияси — нодавлат нотижорат ташкилотини […]

Batafsil