А A

10:02 | 10 December 2017

Oracle​ вакиллари ташриф буюришди

Print Print

7 декабрда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Oracle​ компаниясининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Олег Жуков билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашув муқаддимасида меҳмонларга мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга қаратилган эътибор, жумладан дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга берилган имтиёзлар хусусида маълумот берилди.

Иккитомонлама яқин алоқаларни ўрнатиш, хусусан «Oracle​ Academy» таълимий дастури ёрдамида Ўзбекистонда юқори малакали IT-мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш, ҳамкорликда дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш, «булутли» технологияларни жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учрашувнинг диққат-марказида бўлди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги